Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Саломатлик – туман бойлик
1315
Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва турмуш тарзини яхшилаш, хусусан аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг кунлик фаолиятларида соғлом муҳитни шакллантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари Мадалимов Абдумутал Камалович ва Алиева Дилфуза Рустамовна иштирокида саратон касаллигининг айрим турлари мавзусида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда шифокорлар томонидан аёлларга кўкрак саратони профилактикаси, унинг белгилари ва даволаш бўйича тушунчалар берилди.

Хусусан, аёллар ўртасида учрайдиган кўкрак саратони жаҳон тиббиётининг долзарб муаммосидир. Бу касалликнинг олдини олиш ва эрта аниқлашда тиббиётнинг илғор услубларига асосланган тиббий-профилактика ёрдами муҳим ўрин тутади – дейди онкомаммолог А.Мадалимов.

Шифокорларнинг таъкидлашича, сўнги статистик маълумотларга кўра, дунё миқиёсида йилига ўн мингга яқин аёллар кўкрак саратони бўйича мурожаат этади, лекин бир миллионга яқин аёллар мазкур касаллик билан касалланади. 2000-йилга қадар кўкрак саратони касаллиги билан 55-70 ёшдаги аёллар касалланган бўлса, ҳозирги кунда аёл ва қизлар ўртасида мазкур касалликнинг ёши 10-15 ёшга ёшарган.

Учрашув якунида савол-жавоб ўтказилиб, шифокор Д.Алиева томонидан аёл ходимларга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумотлар берилди.

 

 

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг