Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”даги найранг фош бўлди
974
Товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”даги найранг фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.И. бошқарувидаги “LACETTI” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, божхонада расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 83,9 миллион сўмлик 96 турдаги дори воситалари ҳамда 480 кг рангли металлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг