Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатга чиқиб кетиш учун кириб келган фуқаро Н.К.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 20,5 миллион сўмлик жами 16 дона турли хил ўлчамдаги тери маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
8.02.2021