Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний рангли металлар тўхтатиб қолинди
1026
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ноқонуний рангли металлар тўхтатиб қолинди

Навоий вилоятида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирлар натижасида ҳам ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ж бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида сохта ҳужжатлар асосида олиб кетилаётган, умумий қиймати 81,5 млн. сўмлик, жами оғирлиги 6400 кг. мис ва латунь рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Олинган маълумотларга асосан ўтказилган кейинги тезкор тадбирлар давомида эса худди шундай ҳолатда фуқаролар томонидан юк автотранспорт воситаларида ноқонуний тарзда олиб кетилаётган умумий қиймати 30 млн. сўмлик, жами оғирлиги 6700 кг. рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

8.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг