Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни нотўғри таснифлаш ҳолатига чек қўйилди
1476
Божхона органларининг божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши, бу йўналишда ишлашнинг янги усулларини қўллаш ҳамда ушбу мақсадларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан божхона қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишга асосланади.
Товарларни нотўғри таснифлаш ҳолатига чек қўйилди

Товарларнинг тўғри таснифланганлигини текшириш ва товарларни таснифлаш коди тўғрисида нотўғри маълумотларни маълум қилиш билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ТИФда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан товарларнинг ТИФ ТН кодларини тўғри белгиланиши юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида ҳамда берилган эксперт хулосасига асосан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис С.А томонидан тақдим этилган “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимида расмийлаштирилган “Dongben” маркали 40 дона янги уч ғилдиракли мотоцикл транспорт воситаларининг ТИФ ТН кодини нотўғри таснифланганлиги аниқланди ва 198 078 827,73 сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шу ўринда савол туғилади ТИФ ТН коди нима у?

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) — товарлар классификатори бўлиб, уни қўллашдан мақсад товарларни аниқ идентификациялаш, божхона божларини тўғри ундириш ва божхона декларациялари билан ишлашни автоматлаштиришдир.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг