Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Миробод туманидаги хонадонларнинг бири ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 61 миллион сўмлик 5140 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 3312 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6.02.2021