Мазкур тадбир “26-июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” доирасида ташкил этилди.
Тадбирни бошқарма ўринбосари Бердиев Н. кириш сўзи билан очиб, ундан сўнг божхона ходимлари Б.Зокиров, Ф.Усмонов, А.Абдулфаизовлар томонидан кўргазмали слайдлар асосида мавзу юзасидан батафсил маълумотлар бердилар.
Хусусан, Ўзбекитстон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси контрабанда жинояти, Сурхондарё вилоятининг географик жойлашуви ушбу ҳудуддан контрабанда ашёларининг олиб ўтилишида транзит коридор сифатида хавфи юқорилиги, СВББ томонидан 2017- 2018 йилларда гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтишга бўлган қонунбузилиш ҳолатларининг статистик рақамлари хусусидаги маълумотлар келтирилди. Шу ўринда ушбу жиноят турини аниқлашда кинология хизматининг ўрни юқори эканлиги алоҳида таъкидланди.
Вилоят божхона бошқармаси томонидан 2018 йил 5 ой давомида 30 та ҳолатда 49,59 гр гиёҳвандлик воситаси, 201 туп наша ўсимликлари, 3 дона патрон, 47,08 г порох аниқланган. Шундан, кичик инспектор кинологлар томонидан 2018 йил 5 ой давомида 8 та ҳолатда 55,32 гр гиёҳвандлик воситаси, 201 туп наша ўсимлиги, 3 дона патрон, 47,08 гр. порох портловчи моддаси аниқланган.
Тадбирнинг амалий қисми сифатида бошқарма ҳовлисидаги автотранспорт воситасида яширилган героин ва тротил ўқув муляжлари хизмат итлари томонидан топилди. Ушбу жараённи тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан кузатиб турдилар. Божхона хизмати ходимлари изоҳ бериб, журналистларнинг саволларига жавоб бериб бордилар.
Мулоқот давомида назарий билимларнинг давоми сифатида амалий машғулотлар кўргазмали намойиш этилганини журналистлар тадбирнинг ютуғи сифатида эътироф этдилар.
Матбуот анжумани охирида ОАВ вакиллари тадбир хусусидаги мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўз фикрномаларида ёзма баён этиб, ушбу тадбирлар давом эттирилиши кераклигини, бунинг натижасида божхона органларининг халққа яқин бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидладилар.
30.06.2018