Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Ласетти»га яширилган сифати кафолатланмаган спрей-дезодорантлар
968
Бугунги кунда божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Ласетти»га яширилган сифати кафолатланмаган  спрей-дезодорантлар

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган, фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 13,7 миллион сўмлик жами 1711 дона “DIAINE” номли дезодарант-спрей парфюмерия товарлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг