Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга йўл олган фуқаро O.H.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилиши тақиқланган 1 дона “Geco 7.65 mm.” ёзувли ўқ-дори борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Т.Р. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида 1 дона “6.5* 55” ёзувли ўқ-дори борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.02.2021