Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
102 миллион сўмлик товарларни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган ўриниш фош бўлди
1003
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида четдан олиб кирилаётган товарларга доир маълумотларда божхона ходимларини чалғитишга бўлган уринишлар ўз вақтида фош қилинмоқда.
102 миллион сўмлик товарларни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган ўриниш фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида хорижий давлатдан кириб келган юк автомашинаси божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 102 млн. сўмлик ошхонада ишлатиладиган товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг