Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактика тадбирлари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади
1360
Божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган айрим йўловчилар томонидан божхона қонунбузилиш ҳолатлари кузатилаётгани аччиқ ҳақиқат. “Касални даволагандан кўра, олдини олган маъқул”, деган нақлга амал қилган ҳолда Самарқанд вилояти божхоначилари аҳоли билан жойларда профилактика суҳбатларни олиб бормоқда.
Профилактика тадбирлари  ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади

Хусусан, “Жартепа” чегара божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани “Бойбул” маҳалласи аҳолиси билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни маҳалла раиси Н.Эшонқулов очиб бериб, кун тартибидаги масалаларни қанчалар долзарблиги ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг божхона пости ходимлари А.Абдураззоқов ва Р.Шараповлар сўзга чиқиб, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ахборот беришди.

Эндиликда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб, чегара божхона постларида “яшил” ва “қизил” икки йўлакли тизим жорий этилди.

Тадбирда 9224-ҳарбий қисм чегара назорати ходими Б.Маликов ҳам сўзга чиқиб, чегара назорати тартиб тамойиллари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.

Шахсий эҳтиёжи учун товарларни олиб кириш меъёрлари тўғрисида тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг директори С.Абдурахмонова, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиш тартиби масаласида И.Мирзаевлар мутахассисларга саволлар билан мурожаат этишди.

Саволларга божхоначилар норматив ҳужжатлар асосида чегара божхона  постлари орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтишди.

Шу каби тадбир “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида “Санкт-Петербург–Самарқанд” йўналишидаги авиарейс йўловчилари билан ҳам ўтказилди.

Унда божхоначилар фуқароларга қонунчилигимизда Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтишди.

5.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг