Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан тушиб қолган мини трактор ва мотоцикл фош этилди
1080
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатлардан тушиб қолган мини трактор ва мотоцикл  фош этилди

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Хитой давлатидан вилоятда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамияти номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Унга кўра, масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳудудда контейнерлар ичидаги товарлар божхона кўригидан ўтказилганида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган хорижда ишлаб чиқарилган, 1 дона қизил рангли “Luzhong-604c” русумли мини трактор ва 1 дона кўк рангли “Уч ғилдиракли мотоцикл”лар ортилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида олинган хулосаларга асосан, юқоридаги “LUZHONG-604C” русумли мини трактор 145 млн. сўмни ва “Уч ғилдиракли мотоцикл” эса 19,5 млн. сўмни, умумий қиймат эса 164,5 млн. сўмни ташкил этди.

Маълумот ўрнида, товарларни декларация қилмасдан божхона чегарасидан ўтказиш, товарларни олиб кириш, уларни танланган божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар ҳақидаги маълумотларни божхона декларациясида қасддан баён қилмасликни назарда тутади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182–моддаси 2–қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

5.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг