Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади
1076
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший-техника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Дамас”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 5 дона кондиционер товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

4.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг