Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
1047
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилишининг олдини олиш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида йўловчи поездининг вагони божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, хорижий мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б.да  божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, сифати кафолатланмаган оғзаки сўровга кўра қиймати 12,1 миллион сўмлик 33 дона “NUTRILIТE” номли биоактив қўшимчалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг