Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Жарқишлоқ” аҳолиси билан учрашди
1221
Божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби ҳамда соҳадаги янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари Ургут тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида профилактика тадбири ўтказишди.
Божхоначилар “Жарқишлоқ” аҳолиси билан учрашди

Унда “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари А.Хамраев ва С.Олимовлар сўзга чиқиб, божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беришди.

Хусусан, 2021 йил 4 январь кунидан бошлаб вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан тадбиркорлик субъектларининг экспорт товарларини четга олиб чиқишида қулайлик яратиш, вақт ва харажатларини тежаш мақсадида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлаганини таъкидлаб ўтишди.

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мумкинлиги ҳамда эндиликда тадбиркорлар мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Аҳоли томонидан божхона ходимларига чегара божхона пости орқали қачондан фуқароларнинг ҳаракатланиши мумкинлиги, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари каби масалаларда ўнлаб саволлар берилди.

Божхоначилар аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 2018  йил 16 октябрдаги 828-сон қарори талабларини тушунтириб ўтишди. Мазкур қарор билан жисмоний шахслар томонидан Давлат чегарасининг автойўл(йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари белгиланганлигини таъкидлаб ўтишди.

3.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг