Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
75 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
999
Юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
75 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон тумани тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро С.И.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган,  сифати кафолатланмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 75 миллион сўмлик 43 002 дона шамлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

3.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг