Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар юртимизга олиб кирилиши тақиқланган 132 минг дона лазерли нур тарқатгичларни фош этишди
1235
Божхона органлари томонидан божхона чегара орқали товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар юртимизга олиб кирилиши тақиқланган 132 минг дона лазерли нур тарқатгичларни фош этишди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник идора” ҳамда “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, 549 млн. сўмлик 277 472 дона хўжалик моллари ҳамда  четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган 1 млрд 319 млн сўмлик 132 000 дона лазерлар борлиги аниқланди.

Жами қиймати 1 млрд  869 млн сўмни ташкил этувчи мазкур товар моддий бойликлари ўрнатилган тартибда вақтинча сақловга олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига мувофиқ, 2013 йил 1 мартдан бошлаб лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичларни республикамизга олиб кириш ва сотиш тақиқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг