Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда
1246
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси божхоначиларни ҳам бефарқ қолдирмади.
Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

Бугун Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Мурожаатноманинг мазмун моҳиятини ўрганиш юзасидан ойлайн тадбир бўлиб ўтди. Унда сиёсий шарҳловчи, “Шуҳрат” медали совриндори Қобилбек Каримбеков, бошқарма раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.

Сиёсий шарҳловчи Қобилбек КаримбековМурожаатномада мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш борасида олдимизда турган вазифаларни белгилаб берилгани, уларда турмушимизнинг барча жабҳаси, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, жамиятда ёшлар ва аёллар мавқеини янада юксалтириш каби масалалар акс этганини таъкидлади.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида жорий 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Мурожаатномада келтириб ўтилган ҳар бир мақсад ва вазифаларга, уларнинг давлат ва жамият ривожи учун қай даражада хизмат қилиши тўғрисида атрофлича тушунтириш ва вазифалар берилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. 

 

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг