Хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги имконияти чекланган шахслардан бирининг “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди.
Шундан сўнг ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гр. оғирликдаги қиймати 23.6 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.
Айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса 58 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий қиймати эса салкам 15.8 млн. сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.02.2021