Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости ҳамда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.
Қўшни мамлакат ҳудудидан юртимизга пиёда кириб келган фуқаро Б.У.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида унинг эгнидаги кийимлари орасида оғирлиги 235,58 грамм бўлган “Гашиш” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
2.02.2021