Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
673
Республикамиз божхоначилари томонидан дори воситалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш мунтазам давом эттирилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро  М.А.га тегишли дорихонада муқаддам хориждан олиб келинган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини аҳолига сотиб келаётгани фош бўлди.

Айниқса, ноқонуний савдода кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг борлиги ҳам кишини янада ташвишга солади.

Шундай қилиб,  ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилиб, жами 50 000 000 сўмлик 422 дона кучли таъсир қилувчи ва 611 қути 86 номдаги бошқа дори воситалари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг