Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан бўйин товлаган уддабуроннинг қилмиши фош бўлди
1005
Божхона органлари томонидан транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви жараёнида имтиёзлардан ноқонуний тарзда фойдаланишга бўлган уринишлар фош этиб борилмоқда.
Божхона тўловларидан бўйин товлаган уддабуроннинг қилмиши фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари 3 дона юк автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, мазкур траспорт воситалари Адлия Вазирлигидан 30.01.2013 йилда 2418-сон билан рўйхатдан ўтган “Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг талабларига зид равишда экология сертификати олинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги ҳамда божхона тўловларидан берилган имтиёзлар амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли божхона тўловларидан 694 млн сўмлик имтиёзлардан нотўғри фойдаланганлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг