Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда туман ҳудудидаги савдо мажмуасига қарашли ушбу омборда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 2 млрд 205 млн сўмлик 19 турдаги 304 дона уяли алоқа воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.02.2021