Жумладан, Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган “Малибу” русумли автотранспорт воситасидаги 3 нафар фуқаролар Н.Э., А.Р. ва Ю.А.лар умумий қиймати 550 миллион сўмлик 219 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Яна бир ҳолатда, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро М.А. ўз бошқарувидаги «Кобальт» автотранспорт воситаси салони ва юкхонасида умумий қиймати 100 млн. сўмлик 33 дона қўл телефонларини ноқонуний реализация қилаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Пойтахтимизнинг Бектемир туманида Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий Гвардия тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса яна бир қонунбузарликка чек қўйилди.
Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро К.М. республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 350 миллион сўмлик 122 дона уяли телефонларни қонунга хилоф равишда сотаётганлиги фош этилди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 1 миллиард сўмлик уяли алоқа телефонларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.02.2021