Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес-Бенц”га яширилган 515 миллион сўмлик телефонлар
897
Божхона органлари ходимлари товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
“Мерседес-Бенц”га яширилган 515 миллион сўмлик телефонлар

Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларми билан хамкорликда, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автоулов белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинага фуқаро М.А. томонидан ортилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 515,8 миллион сўмлик, 9 хил турдаги жами 589 дона уяли алока воситалари ва 4 дона Mi Smart Band 5 номли электрон қўл соатлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг