Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ишлаб чиқарилган оёқ кийимлар экспортга жўнатилмоқда
1613
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, юксак самарасини бермоқда. Буни биргина ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайлик ва имкониятлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Қашқадарёда ишлаб чиқарилган оёқ кийимлар экспортга жўнатилмоқда

Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Premium capital group” масъулияти чекланган жамияти пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ҳисобланади.

Корхона дастлаб ўз фаолиятини 2012 йилда 5 нафар ишчи билан бошлаган.

Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган енгилликлардан самарали фойдаланган тадбиркор 2015 йилда Хитой Халқ Республикасидан замонавий технологик ускуналар олиб келиб, ўз фаолиятини янада кенгайтирди.

Ҳозирги кунда корхонада 100 нафардан зиёд ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда. Кунига ўртача 500 жуфт турли хилдаги пойафзаллар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада ишчи ходимларга барча қулайликлар яратилган.

Пойафзал ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё маҳсулотларидан фойдаланилмоқда. Тайёр маҳсулотлар ички бозорни таъминлаш билан бирга, чет давлатларига ҳам экспортга жўнатилмоқда.

- Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни энг аввало сифатига катта эътибор қаратамиз – дейди, “Premium capital group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дилшод Муфтиллаев, – Сифатли ва бежирим маҳсулотларимизга чет давлатларда харидор кўп. Айни кунгача 400 минг АҚШ долларилик маҳсулотларни экспорт қилишга эришдик. Экспортда божхонада яратилган қулайликлар ас қотмоқда.

Тадбиркор яқин кунларда пойафзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган навбатдаги янги лойиҳани ишга тушириш арафасида. Лойиҳа доирасида олиб келинган ускуна ва эҳтиёт қисмлар “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда қисқа фурсатда божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди.

 

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг