Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди
4542
Бухоро вилояти божхона бошкармасида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган журналистлар ва соҳа вакиллари иштирок этишди.
Бухоро вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани  бўлиб ўтди

Тадбирни вилоят божхoна бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов очиб бериб вилоят божхоначилари томонидан 2020 йилда қилинган ишлар сарҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
29 декабрда Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқиб божхона органларига юклатилган вазифалар айтиб ўтилди.

Шунингдек тегишли бўлим бошлиқлари томонидан божхона органларида айрим турдаги импорт товарларига қўлланилаётган имтиёзлар, импортни оптималлаштириш, экспортни ривожлантириш,  хорижий инвестицияни жалб этиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда божхона органларига кириш истагини билдирган номзодлар тўғрисида кенг кўламли маълумотлар берилди.

Тадбир якунида, журналистлар томонидан берилган саволларга бошқарма раҳбарияти томонидан тегишлигича жавоблар қайтарилди.

 

 

 

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг