Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.А. ва фуқаро Р.Б. бошқарувидаги “Volkswagen Grafter” русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида автоулов юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 388,2 миллион сўмлик турли номдаги ўғитлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.02.2021