Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-3”даги парфюмериялар манзилига етиб бормади
931
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия-3”даги парфюмериялар манзилига етиб бормади

Хусусан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ю.Ў. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, 3 та қоғоз қутиларда жойлаштирилган, умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг