Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
74 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари фош бўлди
1105
Мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан тамаки воситаларини олиб кирилиши ва айланишига қарши курашиш мақсадида божхона органлари томонидан тезкор тадбирларни ўтказиш тизимли равишда йўлга қўйилган.
74 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро М.З.га тегишли бўлган “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашинада умумий қиймати 74 миллион сўмлик акциз маркалари билан маркаланмаган 7390 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг