Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Косметика воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1024
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Косметика воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига  чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро К.А. бошқарувидаги “Ваз-2106” ҳамда фуқаро К.И. бошқарувидаги “Ваз-2101” русумли автомашиналари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашиналар салонларида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам қўшни мамлакатдан олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 42 миллион сўмлик 6048 дона аёллар косметика воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг