Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1098
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Ф. бошқарувидаги “MАN-TGX18 440” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл-юк кузатув ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган умумий қиймати 31,4 миллион сўмлик маиший техника товарлари  борлиги аниқланди.

Яна бир холатда “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Ш. бошқарувидаги “MАN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автомашинада олдиндан ясалган хуфя жойда умумий қиймати салкам 15 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг