Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Киа-карнивал”даги 250 миллион сўмлик найрангни фош этишди
1295
Товар-моддий бойликларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айирбошланишига қарши курашиш мақсадида божхона органлари томонидан мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Божхоначилар “Киа-карнивал”даги 250 миллион сўмлик найрангни фош этишди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Фарғона вилояти Фарғона туманининг чегара олди ҳудудидан кузатувга олинган “Киа-Карнивал” русумли енгил автотранспорт воситаси Қувасой шаҳрида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси салонининг орқа қисмига жойланган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 250 миллион сўмлик, 24 турдаги жами 161 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг