Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”га яширилган маиший-техникалар манзилига етиб бормади
1047
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший-техника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Ласетти”га яширилган маиший-техникалар манзилига  етиб бормади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия  ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Ишонч МФЙ ҳудудида фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 50 миллион сўмлик 3 турдаги 417 дона маиший-техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг