Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга эътибор – келажагимизга эътибор!
1802
Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий–ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар билан олиб бориладиган таълим-тарбия, маънавий–маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор чора–тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ёшларга эътибор – келажагимизга эътибор!

Бу галги амалий ташриф ва ўрганишлар эса Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Османов бошчилигидаги гуруҳ ушбу мактабга ташриф буюриб, “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!” мавзусида ёшлар билан худди уларнинг устозлари каби яқиндан суҳбат қурди.

Дўстона суҳбат давомида божхона ходимлари ватанимиз озодлиги йўлида қахрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимиз, шунингдек, хизмат фаолияти давомида юксак натижаларга эришган божхона ходимларининг ибратли ҳаёти ҳамда уларнинг юксак ватанпарварлик, фидойилик фазилатлари ва садоқати тўғрисида сўзлаб бердилар.

 Тадбир сўнгида ўқувчиларни билим савиясини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида синф кутубхонаси учун қизиқарли китоблар совға қилинди.

Бошқарма шахсий таркиби томонидан бу каби хайрли тадбирлар келгусида ҳам кўплаб ўтказилишига келишиб олинди.

 

29.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг