Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Суд қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди
1501
Барчамизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва халқга йўллаган Мурожаатномасида инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига қаратилган ислоҳотлар 2021 йилда ҳам давом эттирилиши, шунингдек, “Бир суд бир инстанция” тамойили жорий этилиши кўрсатиб ўтилганлигидан келиб чиқиб, суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари қабул қилинди.
Наманганда “Суд қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусида  ўқув-семинари ўтказилди

Мазкур қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини божхона ходимлари, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тушунтирилишини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган “Суд қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда, вилоят иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони (Бизнес Омбудсман) Наманган вилоятидаги мутахассиси иштирок этишди.

Тадбирни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Караманов очиб бериб, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

 Сўзга чиққанлар Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ҳамда Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида гапириб ўтишди.

Ўқув-семинари савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

29.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг