Бу эса, мазкур соҳада ишлаётган ходимларнинг ўз устида доимо изланишга, соҳага илғор ва иннoвацион технологияларни жорий этишга ундайди.
Бу борада божхона ва темир йўл ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги соҳа ривожига кенг йўл очиб берса ажаб эмас.
“Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан темир йўл ходимлари иштирокида божхона пости орқали ҳаракатланаётган темир йўл вагон ва контейнерлари устидан божхона назоратини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масаласида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юборилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарлик белгиланганлиги тушунтириб ўтилди.
Тадбир сўнгида, келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, ўзаро фикрлар алмашилди.
29.01.2021