Мурожаатда давлатимиз раҳбари 2020 йилда эришилган ютуқлар ва 2021 йил режаларини баён қилди. Кейинги йил учун асосий вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар эълон қилинди.
Юртимиз тараққиёти учун зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланган мазкур Мурожаатномада божхона органларига ҳам масъулиятли вазифалар топширилди.
Жумладан, 2021 йилда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилиши белгиланди.
Шу муносабат билан, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг январь ойида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, божхона соҳаси бўйича қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатлар, киритилган ўзгартиришлар ва божхона тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар мавзусида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг билим савиясини ҳамда касбий маҳоратини ва ватанга садоқат туғуларини кучайтиришдан иборат.
28.01.2021