Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, хорижий давлат фуқароси Э.Х. умумий қиймати 224 миллион сўмлик, 100 000 дона тиббиёт воситалари ва 7995 дона “Лейкопластырь” тиббиёт воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.01.2021