Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” божхона постига хориждан фуқаро Б.А. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, жўнатмаларда декларацияда кўрсатилмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 20 дона “Redmi 9” маркали уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.01.2021