Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан “наша” олди-бердиси тўхтатиб қолинди
2386
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд модда савдоси фош этилди.
Божхоначилар томонидан “наша” олди-бердиси тўхтатиб қолинди

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Х Янгийўл туманида, шартли харидор билан учрашиб, юз минг сўм эвазига шубҳали моддани сотаётган вақтида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди.

Қонунбузардан ашёвий далил сифатида қора целлофан пакетга ўралган, умумий оғирлиги 87 граммни ташкил этадиган ўткир ҳидли наша моддаси холислар иштирокида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

24.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг