Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Оҳангарон тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.З. бошқарувидаги бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро И.Ш.нинг эгнидаги кийимининг ўнг чўнтагида бир дона рангсиз скотч билан ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, оғирлиги 125 грамм бўлган, гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.01.2021