Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
55 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
1011
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
55 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Д. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 55 миллион сўмлик жами 550 та елим қутида  “SAMYUN WAN” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

28.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг