Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Yutong” русумли автобус инспекцион курик мажмуасидан ўтказилди.
Натижада, автобусда умумий қиймати 28,3 миллион сўмлик ҳар хил турдаги автоуловларга мужалланган эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.01.2021