Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
27 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар манзилига етиб бормади
977
Товар моддий бойликларини юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
27 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар манзилига етиб бормади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро М.И. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 27 миллион сўмлик елим товарлари борлиги аниқланди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

28.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг