Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чўғланма лампаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
934
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 40 Втдан юқори қувватга эга чўғланма лампаларнинг Ўзбекистон Республикасида “эркин муомалага чиқарилиши” ҳамда сотилиши тақиқланган.
Чўғланма лампаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Шунга қарамасдан, бугунги кунда ҳам айрим шахслар томонидан ортиқча энергия сарфига сабаб бўлувчи мазкур лампалар савдоси билан шуғуллаётганликлари аниқланмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандга қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А  чет давлатда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 1120 дона (100W ва 150W қувват) чўғланма лампаларни 3 600 000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Худди шундай яна битта ҳолатда, бўлим ходимлари томонидан 200 дона чўғланма лампаларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.  Нукус шаҳрида ўтказилган мазкур тадбирда фуқаро П.М қуввати 300 W га тенг чўғланма лампаларни 2 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг