Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заҳриқотилнинг яширин айланмасига чек қўйилди
824
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Заҳриқотилнинг яширин айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида белгиланган тартибда фуқаро М.А.нинг эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганида, унинг чўнтагида 6,07 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур  фуқаронинг “Damas” русумли автомашинаси тадбир иштирокчилари томонидан хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, автомашина салонида ҳам 0,45 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 6,52 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

  Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг