Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирлардан ФОТОРЕПОРТАЖ
2870
Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбирлари ташкил қилинди. Ўтказилган байрам тадбирларидан фотолавҳалар билан ушбу фоторепортажда танишишингиз мумкин.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган байрам тадбирида бошқарма бошлиғи О.Чориев йиғилганларни самимий табриклади.

Наманган вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам кўтаринки кайфиятда бошланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида мадҳия садолари остида бошланган байрамда юқори кўрсаткичларга эришган қатор ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти божхона бошқармасида байрам шукуҳи ўзгача.

Навоий вилоятида эса “26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ўзгача нишонланди. Вилоят ҳокимиятида ташкил этилган байрам тадбирида бир гуруҳ божхоначилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ташкил қилинган байрам тадбирида бир гуруҳ фидойи божхоначилар мукофотланди.

Бухоро вилояти божхона бошқармасида сўнгги йилларда ўз интизоми билан ўрнак бўлаётган қатор ходимлар фахрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.

-

27.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг