Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Баркамол ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир
1290
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча сохаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, жамиятда демократик принципларни мустаҳкамлашда ёшларнинг ўрни катта.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида урғу берилган.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш  мамлакатни  барқарор  ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Юртимизда кейинги йилларда ёшларни маънан етук ва жисмонан соғлом камол топтириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси – том маънода тарихий ҳужжат бўлиб, такрор ва такрор ўқишни, ўрганишни талаб қилади. Унда илгари сурилган ҳар бир ғоя янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлидаги алоҳида қадамдир. Бу қадамлар амалий ишларимизда намоён бўлади, узоқ муддатга мўлжалланган натижаларни таъминлаб, халқимиз ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясайди.

Бошқармада хизмат қилаётган ёш ходимларимизни Ватанпарварлик ва миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, буюк тарихимизни ўргатиш, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантиришга алоҳида  эътибор қаратилмоқда.

Ўтган йили Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган  Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ҳисобот йиғилишида кўпчиликнинг таклиф ва тавсияси асосида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотининг бошқармадаги  етакчиси лавозимига божхона хизмати капитани Соҳиб Солиев ва унинг 4 та етакчиси сайланди.

Жумладан 2020 йил давомида бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа асосида ёш ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан ўтказилган ҳар бир учрашув ва давра суҳбатларида вилоят ҳокимлигининг маъсул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, Ёшлар ишлари иттифоқининг вилоят кенгаши, Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлигининг вилоят бошқармаси, Гулистон Давлат университети ўқитувчилари, вилоят маънавият маркази, ёзувчилар уюшмаси, халқ таълими ва маданият бошқармалари, Х.Худойбердиева номли ижод мактаби, вилоятда фаолият кўрсатаётган барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва “Сирдарё” телерадиокомпанияси, газета мухбирлари ва журналистлари иштирок этдилар.

Ўтказилган учрашувлар давомида ёш божхоначиларга она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш муҳим вазифаларимиздан бири саналишини, шу ўринда буюк бобокалонларимиз - Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ва  Нажмиддин Кубролар жасорати эслатиб  ўтилиб, Юртбошимиз томонидан бугунги кунда барча соҳалар қаторида божхона органлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликларга,  жавобан ҳалол, пок ва садоқат билан хизмат қилишлари, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, улуғ аждодларимизга муносиб фарзандлар бўлишлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбирлар давомида божхона органлари фаолиятига доир тайёрланган махсус видеороликлар намойиш этилиб, ёш ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар  берилди.

2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилояти Ёшлар иттифоқи  шунингдек бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда ўтказилган барча тадбир жараёнлари маҳаллий ва марказий ОАВда ва  ижтимоий тармоқларида ёритилди.

Бошқарма ва божхона постларида хизмат қилаётган ёш божхоначилар бугунги кунда олган билим ва кўникмалари асосида божхона қонунчилигини такомиллаштириш ва тартиб-қоидаларни соддалаштириш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, сохага ахборот коммуникацион технологиялар ва инновацион ғояларни кенг жалб қилишга доир ўз таклифларини бериб келмоқдалар ва Сирдарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ҳар бир тадбирларда фаол иштирок этиб келишмоқда.

Бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳар ой якунлари бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят кенгаши ва Давлат божхона қўмитасининг Ёшлар ишлари бошланғич ташкилотига ҳисоботлар юборилмоқда.

Бундан ташқари ҳозирги вақтда ёшлар билан жойларда ўтказилаётган турли хил тадбирлар давомида божхона тарихи, унинг босиб ўтган йўли, божхоначи деган шарафли касб ҳақида, шунингдек келажакда божхоначи бўлиш истагини билдирган ёшларга 1 январдан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига 2021-2022 ўқув йиллари учун абитуриентлар танлови бошланганлиги, танловда иштирок этиш учун 1 апрелгача бўлган муддатда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Кадрлар бўлимига мурожаат этиб, танловда иштирок этишлари мумкинлиги тушунтирилмоқда.

Умуман олганда, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши, Давлат божхона қўмитасининг Ёшлар ишлари бошланғич ташкилоти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган ҳар бир тадбирларда доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Чунки ёшлар келажагимиз, эртанги кунимизнинг бунёдкорларидир.

 

 

                                              

27.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг