Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Президент Мурожаатномасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1203
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини шахсий таркибга яқиндан етказиш, хусусан мурожаатномадан келиб чиқиб, божхона органлари зиммасига юкланадиган вазифаларга бағишланган тадбир ташкил қилинди.
Давлат божхона қўмитасида Президент Мурожаатномасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тарғибот тадбирида Тошкент давлат техника университети доценти Тохир Халимжонов иштирок этиб, Мурожаатномада белгиланган юртимиздаги ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ, ташқи сиёсат каби йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳақида тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Мурожаатномада бевосита божхона органларига тааллуқли бўлган вазифалар ҳам юклатилган.
Жумладан, Президентимиз ўз сўзида “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилади. Бунинг учун муайян талаблар ва шартларга риоя этилиши лозим.
Шу вақтга қадар тадбиркорлик субъектлари ўзлари чет элдан товар ёки хомашё сотиб олиб, республика ҳудудига олиб кирганда, товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштиришнинг имкони мавжуд эмас эди.
Ҳозирда қўмита мутасаддилари томонидан божхона қонунчилигига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, республикамиздан экспорт қилинаётган ва таркибидаги хомашёнинг асосий қисми четдан келтириладиган товарларни аниқлаб, ушбу товар учун четдан олиб келинган хомашёни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш имконияти кўриб чиқилади.
Шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланиш тадбиркорлик субъектлари учун нечоғлик фойдали эканлигини батафсил тушунтиришга қаратилган тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Буларнинг барчаси эса, импорт хажмини қисқартириб, янги турдаги товарлар ишлаб чиқариш турларини кўпайтиради. Янги иш ўринлари яратилиб, мамлакатимизнинг хизматлар экспорти салоҳияти янада ошади.
Бу каби тарғибот тадбирлари божхона органларида давом этмоқда.

27.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг